Озарбайжонда карантин муддати узайтирилади

Олам 1542
image

COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли Озарбайжонда жорий қилинган махсус карантин режими 2021 йил 1 апрелгача узайтирилади. Бу ҳақда “Haqqin.az” Интернет портали мамлакат вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб баёнотига асосланиб хабар берди.

Шу билан бирга, Ҳукумат 18 январдан бошлаб махсус карантин режими остида киритилган чекловларнинг бир қисмини юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Хусусан, 18 январь ярим тундан бошлаб Баку, Сумгаит, Ганжа, Мингачевир, Ширвон ва Абшерон вилоятлари, шунингдек, Ланкаран, Масалли, Жалилобод, Шеки, Загатала, Губа, Хачмаз, Евлах, Бардада ҳаракатланиш учун рухсатномалар тизими бекор қилинади. 

Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирус 226 549 нафар одамда аниқланган. Худди шу даврда 2983 киши вафот этган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×