Озарбайжоннинг йирик шаҳарларига қатъий карантин қайтди

Олам

image

Озарбайжон ҳукумати мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли махсус карантин режими 1 августгача узайтирди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лейла Абдуллаева маълум қилди.

Шу билан бирга Баку, Ганжа, Сумқайит, Ленкоран, Евлах, Масалли, Жалилобод каби йирик шаҳарлар ва Апшерон туманида 21 июнь соат 00:00 дан 5 июль соат 6:00 гача кучайтирилган карантин режими жорий қилинди.

“14 кунлик муддатда ушбу шаҳарлар аҳолиси уйидан фақатгина СМС-рухсатнома ва махсус рухсатнома билан чиқиши мумкин”, деган Абдуллаева.

14 кунлик кучайтирилган карантин вақтида юқорида номи келтирилган шаҳарларда молл ва савдо марказлари ишламайди, умумий овқатланиш жойлари эса етказиб бериш билангина шуғулланиши мумкин. Музей, кўзаллик салони, сартарошхоналар фаолияти ҳам тўхтатилади.

Бу муддатда фақатгина метро чекловларсиз ишлайди, парк ва булварлар очиқ бўлади. Абдуллаева 65 ёшдан катталарга уйдан чиқмаслик тавсия қилинишини таъкидлади.

Озарбайжонда мамлакатга кириш-чиқиш ҳам 1 августгача чекланди. Бу муддат 1 июль куни тугаши керак эди. Аммо хориждаги озарбайжонликларни қайтариш ишлари давом эттирилади.

Озайрбайжонда сўнгги уч ҳафтада коронавирусга чалинганлар сонининг ортиши кузатиляпти. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар 11 329 нафарга етган. Уларнинг 6 192 нафари соғайган ва 139 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Озарбайжонда

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг