Озарбайжонда Chevrolet Damas, Labo, Lacetti, Tracker ва Malibu автомобилларини йиғиш йўлга қўйилди

Бизнес 11025

Жорий йилнинг 28 декабрида “UzAutoMotors”нинг Ҳажигабул (Озарбайжон) шаҳридаги ишлаб чиқариш линияси ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг иккинчи босқичига ўтди – заводда  Chevrolet Damas, Labo, Lacetti, Tracker ва Malibu автомобилларини йиғиш йўлга қўйилди.

Ишлаб чиқариш “Aзермаш CП” МЧЖ ҚК заводининг ишлаб чиқариш қувватларида йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда жорий йилнинг сентябрь ойидан буён Chevrolet Nexia ва Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Барча маҳсулотлар General Motors (AҚШ) томонидан ўрнатилган жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилади.

Ушбу йўналишда кейинги қадам Озарбайжондаги Chevrolet автомобиллари портфолиосини янги истиқболли автомобиль моделлари билан тўлдириш шунингдек, келгуси йилларда ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ошириш: 2022 йил охирига бориб, йилига камида 5000 та автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эришиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Баку шаҳри яқинида жойлашган Ҳажигабул саноат квартали таркибига кирувчи “Aзермаш CП” – “AВТОСAНОAТ ИНВЕСТ” МЧЖ (Ўзбекистон) ва “СТA INSAAT” МЧЖ (Озарбайжон) томонидан ташкил этилган қўшма компания ҳисобланади.

Лойиҳа томонлар ўртасида 2021 йил 21 июлда имзоланган келишув туфайли амалга оширилди. Қардош давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи 2019 йил октябрь ойида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бакудаги расмий ташрифи вақтида Туркий кенгашнинг саммити доирасида эълон қилинган.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 3
t
×