Озарбайжон Европа Иттифоқига кирмоқчи эмас – Алиев
Олам
−
06 Декабрь 2023
4532Озарбайжон Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат Президенти Илҳом Алиев бугун, 6 декабрь куни Бакуда бўлиб ўтган “Қорабоғ: 30 йилдан кейин ватанга қайтиш. Ютуқлар ва қийинчиликлар” мавзусидаги халқаро форумда сўз очди.
"Озарбайжон ташқи сиёсати концепциясида Европа Иттифоқига қўшилиш мақсади йўқ. Бу прагматик ёндашув, чунки у ерда бизни ҳеч қачон қабул қилишмайди ва [бунинг] сабаблари аниқ", деган Алиев.
Алиевнинг қўшимча қилишича, Баку Европа Иттифоқига қўшилиш учун ҳаракат қилишдан маъно кўрмайди.
"Биз виртуал дунёда эмас, реал ҳаётда яшаяпмиз. Яъни Озарбайжон Европа Иттифоқига қабул қилинмаса, нега биз бу эшикни тақиллатиб, уй эгаларини безовта қилишимиз керак? Биз ҳамкорлик ва алоқаларни ўрнатиш йўлларини топдик", деб тушунтиради Президент.
Маълумот учун, “Қорабоғ: 30 йилдан кейин ватанга қайтиш. Ютуқлар ва қийинчиликлар” форуми Озарбайжон Дипломатик Академияси билан Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Тадбирда 30 давлатдан 60 нафар хорижий эксперт иштирок этмоқда.
LiveБарчаси