Озарбайжон ва Aрманистон бир-бирини айблади

Олам

image

Ўтган дам олиш кунлари Озарбайжон ва Aрманистон вакиллари бир-бирларини чегарада ўққа тутишда айблади, Ереван арман ҳарбийларининг ўлганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Озарбайжон қуролли кучлари 27 ва 28-июл кунлари Aрманистон давлат чегарасининг шимолий-шарқий қисмида снайперлар иштирокида провокацион ҳаракатларни амалга оширди. 

Натижада арманистонлик аскар Aрман Булгадарян ҳалок бўлди, яна икки аскар яраланди, дейди Aрманистон ташқи ишлар вазири Aнна Нагдалян.

Эслатиб ўтамиз, Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар 1988 йил февралда, Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқиб кетишини эълон қилган пайтдан бошланган Қорабоғдаги можаро туфайли кескинлашади. 1991 йил сентябр ойида автономия марказида Тоғли Қорабоғ Республикаси ташкил этилиши эълон қилинди. 

Озарбайжон расмийлари кейинги ҳарбий можаро пайтида Тоғли Қорабог устидан назоратни йўқотди. 1992 йилдан бери можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида музокаралар олиб борилмоқда. Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлигини таъминлашда турибди. Aрманистон эса тан олинмаган республиканинг манфаатларини ҳимоя қилади. Чунки Тоғли Қорабоғ аҳолисининг катта қисмини этник арманлар ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Aрманистон

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг