Озарбайжон ва Арманистон энди асирларни қайтариш борасида баҳслашмоқда

Олам

image

Ўтган йилнинг 9 ноябридаги Тоғли Қорабоғдаги урушни тугатган уч томонлама шартноманинг саккизинчи бандига биноан, Арманистон ва Озарбайжон ҳарбий асирлар ва бошқа ҳибсга олинганларни ҳамда вафот этганларнинг жасадларини алмашиши керак эди. Озарбайжон барча ҳарбий асирларни қабул қилди. Бироқ, ҳали ҳам 140 дан ортиқ исмлар Арманистон алмашинуви рўйхатида, деб айтди Россиянинг дипломатик манбаси РБКга. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги маҳбусларнинг аниқ сони ҳақида маълумот ёпиқ эканига асосланиб хабар бермаган.

Арманистон алмашинуви рўйхатига уруш тугаганидан кейин – декабрь ўрталарида Хцаберд (озарбайжонча номи – Чайлаггала) яқинида асирга олинган 62 киши ҳам киритилган. Арманистон ҳарбийлари нима учун у ерда жойлаштирилганлиги, бунга ҳақлари борми ёки йўқми, ҳали ҳам номаълум. Арманистон томони бу ва қўшни қишлоқлар 9 ноябрдаги қўшма баёнотни имзолаш пайтида унинг назорати остида қолганини даъво қилмоқда.

Жорий йилнинг 18 январь куни 2020 йилги якуний матбуот анжуманида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбайжон Хцаберд яқинида асирга олинган 62 кишини экстрадиция қилишни истамаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг