Озарбайжон Путиннинг қовоқ-тумшуғидан ҳадиксирамаяптими? Алиев Европага газ экспортини оширмоқчи

Олам

image

Жаҳон бозорига энергия етказиб беришни диверсификация қилиш орқали Озарбайжон Европанинг энергия харитасини ўзгартиришга ҳисса қўшишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Черноббио (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган 48-халқаро форумнинг ялпи мажлисида “Озарбайжоннинг энергия хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни” мавзусидаги маърузасида сўзга чиққан Президент Илҳом Алиев сўз очди. 

Унинг сўзларига кўра, энергияга бўлган талабни қондириш учун яқин ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш зарур. 

Сиёсатчи Баку ўн йилдан ортиқ вақтдан бери қўшни давлатларга ишончли газ экспортчиси бўлиб келганини таъкидлади. 

Президент Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасида яқинда имзоланган меморандумни эслади ва уни энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича янги “Йўл харитаси” деб атади.  

“Озарбайжон Европага газ етказиб беришни икки баравар оширишни режалаштирмоқда. Ишончим комилки, биз бу мақсадга эриша оламиз”, деган Озарбайжон раҳбари. 

Алиев, Ион-Адриатик қувур линиясининг Озарбайжон газини уч Болқон давлатига етказишини қайд этди.

Бугун, 2 сентябрь куни Италиянинг Черноббио шаҳрида “Европа уйи – Амброзетти” таҳлилий маркази томонидан ташкил этилган 48-халқаро форум “Дунёга, Европага ва Италияга бир назар” ҳамда “Рақобат стратегияларининг ҳозирги ва келажак сценарийлари” мавзуларида ўз ишини бошлади.  

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Италия Президенти Серджо Маттарелла, Италия Вазирлар Кенгаши раиси Марио Драги ва “Европа уйи – Амброзетти” таҳлил маркази таклифига биноан халқаро форумда бош меҳмон сифатида иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг