Озарбайжон Қозоғистон билан қўшма ҳарбий машғулот ўтказяпти
Олам
−
07 Июль 3623 1 дақиқа
Жорий йилнинг 8-10 июль кунлари Озарбайжон ва Қозоғистон “Тарлан-2025” қўшма парвоз-тактик машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, машғулотларда иштирок этиш учун Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Озарбайжонга етиб борган. Мазкур машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашади.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, машғулотларда Озарбайжон ва Қозоғистон Ҳарбий ҳаво кучлари иштирок этади. Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Озарбайжонга борган ва уларни қарши олиш маросими Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучларининг қисмларидан бирида бўлиб ўтган
Машғулотлар 8 июлдан 10 июлгача давом этади. Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бу жараёнда ҳарбийлар жанговар шароитда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш билан бирга, йиллар давомида орттирилган амалий тажриба билан ҳам ўзаро ўртоқлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ва Эрон Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари Эроннинг Ардабил вилоятида 4 кунлик ҳарбий машғулотлар ўтказганди. Машғулотлардан кўзланган мақсад икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ноқонуний қуролли ташкилотларга қарши биргаликда курашиш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳарбий салоҳиятни оширишдан иборат бўлган.
Live
Барчаси