Озарбайжон Қорабоғни миналардан тозалаш учун сапёр каламушларни ишга ёллади
Олам
−
23 Июнь 2023 8106 1 дақиқа
Озарбайжонга Тоғли Қорабоғ атрофидаги ҳудудларни миналардан тозалаш учун Колумбиядан махсус ўқитилган сапёр каламушлар келтирилди. Бу ҳақда “1News” хабар берди.

Манбага кўра, мамлакатга сапёр каламушларни етказиб бериш БМТнинг ривожланиш дастури доирасида амалга оширилган.

Мазкур жониворлардан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муаммоли ҳудуд ҳисобланган Тоғли Қорабоғда фойдаланилади. Улар 44 кун давом этган уруш даврида арман босқинидан озод қилинган ҳудудларни миналардан тозалаш жараёнида қатнашади.

Шунингдек, келгусида Босния ва Герцеговина ва Жанубий Африка давлатларидан Озарбайжонга сапёр каламушларни олиб келиш режалаштирилаётгани маълум қилинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь