Озарбайжон билан фахрланамиз – Туркия Савдо вазири Алиев билан уруш ҳақида гаплашди

Олам 1863
image
-

Жорий йилнинг 2 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Республикаси Савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Алиевнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Озарбайжон Президентининг расмий саҳифасидаги маълумотларга қараганда, Илҳом Алиевнинг Туркия Савдо вазири билан асосан, Тоғли Қорабоғдаги уруш масалалари ҳақида суҳбатлашган. Халқаро ҳарбий-стратегик ҳамкорлик бўйича масалалар Туркия Савдо вазирининг қанчалик ваколат доирасида экани номаълум.

Қайд этилишича, Рухсар Пекжан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломини Илҳом Алиевга етказган. Президент Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи учун миннатдорлик билдириб, унинг саломини Туркия Президентига етказишни илтимос қилган.

Рухсар Пекжан Туркиянинг Озарбайжоннинг ютуқлари билан фахрланишини таъкидлаб, Ватан уруши даврида турк халқи Озарбайжонда бўлиб ўтган воқеалар ва Президент Илҳом Алиев фаолиятини диққат билан кузатиб боргани ҳамда эришилган ютуқлардан хурсанд бўлганини таъкидлаган.

Шу ўринда Президент Илҳом Алиев ҳам ҳар доим турк халқининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилгани ва Ватан уруши даврида турк жамоатчилиги Озарбайжонга яқин бўлганини айтиб ўтган. Давлатимиз раҳбари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг урушнинг дастлабки кунлариданоқ қилган муҳим баёнотларини юқори баҳолади.

Алиев Туркия матбуотининг Ватан уруши давридаги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтган, дунёга уруш билан боғлиқ маълумотларни тарқатишда унинг алоҳида ролини юқори баҳолаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×