Озарбайжон Арманистонни чегарада қўшин тўплашда айблади

Олам

image

Озарбайжон Арманистонни икки мамлакат давлат чегарасининг Дашкесан йўналишида қўшин тўплашда айбламоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик баёнотига кўра, 16 октябрь куни тушдан кейин ҳарбий транспорт воситалари орқали Озарбайжон армиясининг Дашкесан йўналишидаги бўлинмалари позицияларига қарама-қарши жойлашган Арманистон Қуролли Кучлари позицияларига қўшимча ходимлар ва тўртта артиллерия бўлинмаларининг жалб қилингани кузатилган.

Мудофаа вазирлиги минтақада юзага келиши мумкин бўлган кескинлик учун жавобгарлик Арманистон “ҳарбий-сиёсий раҳбарияти” зиммасига юкланишини таъкидлади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи таркибига кирувчи 27 мамлакатининг ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари Арманистон ва Озарбайжон чегараларига "ушбу ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни тиклашга кўмаклашиш, ишончни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги халқаро чегарани делимитациялаш”га қаратилган фуқаролик миссиясини келишиб олишган эди.

Шунингдек, 13 октябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бaку ҳар бир учрашувда минтақанинг хавфсизлик ва тинчлигига эришиш билан боғлиқ масалаларни четлаб ўтмаслигини айтган.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made