ОТМларга кириш учун берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Унга кўра, ОТМларга кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади.

Бунда, ОТМларга ўқишга киришда имтиёзлар бериш тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда электрон платформа орқали амалга оширилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўқишга киришда имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгилаш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ОТМларга ўқишга кириш учун ижодий имтиҳонларни (жисмоний тарбия, рассомчилик ва.ҳ.к.) ҳамда якуний имтиҳонларни топширишда шаффофликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, бир ОТМдан бошқа олийгоҳга кўчириш (шу жумладан, чет элдан) жараёнини рақамлаштириш, шунингдек, иккинчи мутахассисликка ҳамда ҳамкор чет эл олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда қўшма ўқув дастурларига қабул қилиш ва талабалар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг