ОТМлардаги контракт тўлаш муддати узайтирилди
Жамият
−
05 Январь 2023
4679Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим ва расмий телеграм каналида хабар берилди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь