ОТМларда кузатув кенгаши ташкил этилади

Жамият

image

Эндиликда ҳар бир олий таълим муассасасида кузатув кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасасининг кузатув (васийлик) кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳасида келтирилган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Унга кўра, кенгаш олий таълим муассасасини самарали бошқаришда стратегик орган ҳисобланади. У таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини ҳам белгилайди.

Кенгаш таркибига Олий Мажлис палаталари аъзолари, халқ, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик, идоралар, ННТ, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, ҳомийлар, шунингдек, ОТМ фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар кириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг