ОТМларда контаркт ошириладими? Вазирлик баёнот берди
Жамият
−
25 Август 2022
21710Ижтимоий тармоқларда ва жамоатчилик орасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт миқдори оширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарларни рад этиб, муносабат билдирди.
“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ва муҳокамаларга сабаб бўлаётган давлат олий таълим муассасаларида базавий тўлов-контракт миқдорларининг оширилганлиги тўғрисидаги хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилади”, дейилади вазирлик баёноти аввалида.
Шунингдек, вазирлик базавий тўлов-контракт миқдорлари 2022/2023-ўқув йили учун тасдиқланиши кутилаётганлигини маълум қилган.
“Базавий тўлов-контракт миқдорлари 2022/2023-ўқув йили учун тасдиқланиши кутилаётганлигини инобатга олиб, ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот беришини асоссиз, деб ҳисоблайди”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси