Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
22 Январь 2022
123912020/2021 ўқув йилида Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг 311,5 минг нафари ўғил болалар, 260 минг нафари қиз болалардир.
Олий таълим ташкилотларида таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар сони:
Педагогика:
• ўғил болалар – 52,4 минг нафар
• қиз болалар – 126,3 минг нафар
Гуманитар фанлар:
• ўғил болалар – 13,9 минг нафар
• қиз болалар – 26,8 минг нафар
Математика фанлари:
• ўғил болалар – 5,4 минг нафар
• қиз болалар – 5,4 минг нафар
Табиий фанлар:
• ўғил болалар – 11,6 минг нафар
• қиз болалар – 14,1 минг нафар
Санъат:
• ўғил болалар – 5,5 минг нафар
• қиз болалар – 6 минг нафар
Исломшунослик:
• ўғил болалар – 0,9 минг нафар
• қиз болалар – 0,3 минг нафар.
LiveБарчаси