ОТМга имтиёзли кириш имконияти биттага ортади

Жамият

image

Мусобақанинг республика босқичида совринли ўринларни қўлга киритганлар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва касбий имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли спортчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда халқаро ва республика спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари қуйидагича тақдирланади:

  • Республика ва халқаро спорт мусобақаларнинг индивидуал турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган имтиёзга эга спортчилар олий таълим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.
  • Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган командаларнинг (ўз командалари таркибидан – академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан уч нафар номзодни белгилайдилар) имтиёзга эга спортчилари олий таълим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.
  • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тавсиясига асосан, Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган командаларнинг қолган вакилларига уларнинг спортдаги натижаларини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин.

Вилоят ва республика спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-спортчиларнинг тренерлари мусобақа ташкилотчилари томонидан таъсис этилган совринлардан қатъий назар қуйидагича:

  • вилоят босқичида: 1-ўрин учун 10 баравари, 2-ўрин учун
  • 8 баравари, 3-ўрин учун 5 баравари;
  • республика босқичида: 1-ўрин учун 35 баравари, 2-ўрин учун 30 баравари, 3-ўрин учун – 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларини тақдирлаш алоҳида норматив-ҳужжатларда белгиланади.

Вилоят, республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолибларини тайёрлаган спорт таълим муассасаларининг тренерларига қуйидаги малака тоифалари:

  • вилоят босқичи ғолибини тайёрлагани учун биринчи малака тоифаси;
  • республика ва халқаро мусобақалар ғолибини тайёрлагани учун олий малака тоифаси тўғридан-тўғри берилади.
  • Халқаро ва республика спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари бўлган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларини рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Халқаро ва республика спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиёзли кириш

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг