ОТМ талабалари ва ходимларига коронавирусга қарши дорилар сотиб олинади

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМ талабалари ва ходимларини пандемия даврида коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга оид қўшма қарорни имзолагани тўғрисидаги ҳужжат тарқатилди.

Унда талабалар ва ОТМ ходимлари профилактика учун гидроксихлорохин ва цинк препаратини қабул қилиши кераклиги, мабодо коронавирус аниқланган ёки гумон қилинган бўлса, қўшимча дорилар ва тавсиялар асосида муолажаларга амал қилиши лозимлиги таъкидланган.

ОТМларга барча дори воситаларини шартнома асосида “Dori-darmon” АК ва унинг ҳудудий филиалларидан сотиб олиш мажбурияти юклатилган.

Қарорда дори воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.

Маълумот учун, бундан бир неча ой аввал коронавирусни даволаш жараёнларида Гидроксихлорохин (плаквенил) дори воситасидан фойдаланиш кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг