Отдан йиқилган ПСЖ дарвозабони уч ҳафта деганда комадан чиқди

Спорт

image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол клуби дарвозабони Серхио Рико отдан йиқилиб олган жароҳатидан сўнг уч ҳафта деганда комадан чиқди. Бу ҳақда “Telecinco” хабар берди. 

Қайд этилишича, 29 ёшли футболчи май ойининг охирида Испаниянинг Андалусия шаҳрида от минишда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бошидан жароҳат олиб, комага тушиб қолган. 

Бугун, 19 июнь куни унинг рафиқаси, испаниялик модел ва актриса Альба Силванинг маълум қилишича, футболчи соғая бошлаган. 

“Ниҳоят туннелнинг охирини кўришимиз мумкин. Секин-аста олдинга қадам ташламоқдамиз. У чемпион бўлгани учун бошиданоқ бу қийинчиликларни енгиб ўта олишини билардим”, дейди Силва. 

Маълумот учун, Серхио Рико фаолиятини Испаниянинг “Севилья” клубида бошлаган. Ушбу жамоа сафида икки бор Европа Лигасида зафар қучган Рико 2019 йилда ижара асосида Париж клубига кўчиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар