“Отдан тушса ҳам эгардан тушмас” Масъуд “Толибон”га қарши охиргача курашмоқчи

Олам

image

Афғонистондаги Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд то ғалаба қозонмагунга қадар “Толибон” ҳаракатига қарши курашни давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда унинг  баёнотига асосланиб, “Sputnik” хабар бермоқда.

Қаршилик кучлари баёнотда толибларнинг мажбурий кўчириш, камситиш, хурофот сиёсати, тинч аҳоли ва собиқ амалдорларни ўлдиришига қарши эканини маълум қилган.

“Ҳаммамиз шу йўлда охиригача борамиз. Улар бизнинг эркинлик излаётган овозларимизни ўчиришга ҳаракат қилмоқда”, дейилган баёнотда

Шунингдек, Аҳмад Масъуд “Толибон” ҳукуматини тан олишдан бош тортган давлатларга миннатдорлик билдириб, халқаро ташкилотларни вазиятга аралашишга чақирган. 

Қайд этилишича, Панжшер қаршилик кучларининг мақсади – Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш.

Баёнотда Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани ҳақида ҳам сўз борган. У миллий хиёнатга йўл қўйганликда ҳамда олдиндан тил бириктирган ҳолда ҳукуматни “Толибон” қўлига топширишда айбланган.

Маълумот ўрнида, Панжшердаги кучлар “Толибон”га узоқ вақт давомида қаршилик кўрсатиб турди. Бироқ якунда Афғонистоннинг бошқа вилоятлари каби Панжшер ҳам таслим бўлди. Ушбу вилоят Афғонистон шарқида жойлашган бўлиб, аҳолисининг асосий қисмини этник тожиклар ташкил қилади. Ташқи сиёсатда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳамда Европа Иттифоқи ушбу вилоятдаги кучларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

782

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг