ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади
Жамият
−
10 Июнь 2021
3439Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган. STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.
Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот учун, STEM фан, технология, муҳандислик ва математикани бирлаштириш учун ишлатиладиган кенг атама ҳисобланади.
LiveБарчаси