Отабек Умаров янги лавозимга тайинланди

Жамият 20731
image

Ўзбекистон MMA ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Ўрта Осиё MMA конфедерацияси раҳбари бўлди. Бу ҳақида MMA ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 февраль куни Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган. 

Ўрта Осиё MMA конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президент лавозимларига эса Искандар Карим ва Валихон Тен тайинланган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.

Тадбирда Қозоғистонда илк марта Аралаш жанг санъатлари бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилишига келишиб олинган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президентининг кенжа куёви  Отабек Умаров MMA ассоциацияси билан бир қаторда мамлакат Триатлон федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 741
Рейтинг: 3
t
×