Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов вафот этди
Жамият
−
01 Сентябрь 2022
30941Таниқли адвокат, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юрист-консультанти Умид Давлатов 42 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган.
Ташановга кўра, Давлатов бугун, 1 сентябрь куни юрак қон-томир хасталигидан вафот этган.
Маълумот ўрнида, Умид Давлатов кўплаб шов-шувли суд ишларида иштирок этган. Хусусан, блогер Отабек Сатторийнинг адковати сифатида судда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Шунингдек, у хоразмлик блогер ва ҳуқуқ фаоли Нафосат Оллошукурова ишида ҳам адвокат сифатида ишлаган.
LiveБарчаси