Ота ўз қизини қаҳрамонларча қутқарди (видео)

Олам 12521

Мисрда ота платформадан поезд йўлига тушиб кетган қизини танаси билан тўсиб, қутқариб қолди. Бу ҳақда Masrawy нашри хабар бермоқда.

Кадрларда платформа ва ҳаракатланаётган вагонлар орасида икки киши, бир-бирини қучганча ётишганини кўриш мумкин. Ушбу ҳодисани тасвирга олган талаба Аля Иброҳимнинг маълум қилишича, эркак 12 яшар қизи билан бир платформадан бошқасига ўтмоқчи бўлишади. Шу боис улар перронга тушишади ва нариги томонга ўтишга ҳаракат қилишади.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, қиз платформага кўтарилишга улгурмайди. Поезд яқинлашиб қолганида у шошиб қолади, бир қанча вақт жойидан жилмай қолади. Шунда ёрдамга отаси келади. Воқеадан 15 дақиқа ўтиб, ота-бола бошқа йўналиш бўйлаб кетишади.

Миср темир йўл бошқармасидаги манбалар ҳам бўлган воқеани тасдиқлашди. Айтишларича, ота-бола бир неча дақиқа қимирламасдан ётишган. Вагонлар эса улардан бир неча сантиметр масофада ўтган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 3
t
×