Ота-оналар ҳам фарзандидан алимент ундириши мумкинми?

Бу қизиқ

image

Алимент деганда, аксарият ҳолларда ота-онанинг вояга етмаган фарзандлар учун пул маблағлари тўлаши тушунилади. Лекин шундай алимент тури мавжудки, бунда вояга етган фарзандлар меҳнатга лаётқатсиз, нафақа ёшига етган ота-оналар учун тўланади. Улғайган фарзандлар кекса, меҳнатга қобилияти йўқ, нафақа ёшида бўлган ота-оналарига ғамхўрлик қилиш, уларга моддий ва манавий томонлама кўмаклашиши лозим. Лекин бугунги кунда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандалар ўзларининг ота-оналари олдидаги бурчларини тўлақонли бажарамоқда, деб бўлмайди. Шу сабабли, ота-оналар ўз таъминотлари учун тўловларни суд орқали ундиришга мажбур бўлмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясиннг 66-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли шахсларнинг ўз ота-онасига ғамхўрлик қилиш мажбкрияти белгиланган. Бунда ташқари, Оила кодексининг 109-моддасида ҳам худди шундай мажбурият белгилаб қўйилган. 

Ота-оналар фақат вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларидан алимент ундиришга ҳақли. Шунингдек, ота ёки она бир вақтнинг ўзида меҳнтага лаёқатсиз ва ёрдамга мухтож бўлишлари лозим.
 
Қонунга кўра меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-оналарни таъминлашм мажбурияти болаларининг моддий аҳволидан қатъий назар сўзсиз ижро этилади. 55 ёшга тўлган аёллар ва 60 ёшга тўлган эркаклар меҳнатга лаёқатсиз, деб ҳисобданади. Шунингдек, яшаш учун етарли маблағга эга бўлмаган шахслар ёрдамга муҳтож, деб тан олинади.
 
Ота ёки онанинг алимент олишга муҳтожлиги қуйидаги омиллардан келиб чиқиб белгиланади:

  • моддий аҳволи;
  • мавжуд даромадлари даражаси;
  • меҳнатга лаёқатли турмуш ўртоғининг бор-йўқлиги;
  • турмуш ўртоғи моддий ёрдам бериш-бермаслиги.

Ота-онанинг озиқ-овқат олишга, каммунал хизматларни тўлашга ва дори-дармонларга даромади етмаслиги уларнинг ёрдамга муҳтож деб тан олинишига сабаб бўлади.

Маълумот учун, Оила кодексининг 81-моддасга кўра ота-онанинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги болаларни уларни таъминлаш мажбуриятидан тўлиқ озод қилиш учун асос ҳисобланади.
 
Солиқ кодексининг 329-моддасига мувофиқ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-оналар алимент ундириш учун даъво юзасидан давлат божидан озод этилади. 

Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёққатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-5-моддасида ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агар шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбкуистон Республикаси Жиноят кодексининг 123-моддасидага кўра  уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шоҳруҳ Олимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг