Остона Токио билан “Марказий Осиё – Япония” саммитини ташкил этишга келишиб олди

Олам

image

Япония ва Қозоғистон келаси йили Марказий Осиё – Япония форматида саммит ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи Ёко Камикава ва Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашуви якунида маълум қилинди.

“Иккала томон ҳам “Марказий Осиё-Япония” мулоқоти саммитини келаси йилда ўтказишга келишиб олди ва ушбу мулоқот [формати]нинг амалдаги раиси Қозоғистон ва Япония бошқа тегишли давлатлар билан мувофиқлаштириш учун ҳамкорлик қилишини тасдиқлади”, дейилади расмий баёнотда.

Бундан ташқари, Камикава минтақавий алоқалар ва энергия алмашинувини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирган ҳамда Қозоғистонни “қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ дунё тартиби”ни сақлаш ва мустаҳкамлашда “стратегик ҳамкор” деб атаган. 

Томонлар Украина ва Шарқий Осиё, жумладан, КХДР атрофидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. Камикава Япониянинг шикастланган “Фукусима-1” АЭСдан сувни океанга чиқариш бўйича позициясини тушунтирди, шу муносабат билан Нуртлеу Япониянинг ҳаракатларини “тушунишини кўрсатган”.

Қайд этиш жоизки, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Токиода минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтди. Япония нашрлари мамлакат Бош вазири Фумио Кисида Вазирлар Маҳкамасига келаси йилдан бошлаб Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан саммитлар форматини йўлга қўйиш устида ишлаши ҳақида ёзмоқда. Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича иш олиб бораётган ҳукмрон Либерал-демократик партияси депутатлар гуруҳи раҳбари, собиқ бош вазир Таро Асо Кисидага бундай саммитларни мунтазам ўтказишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Япония Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг