Остон Ўрунов “Спартак”дан Россиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
30 Июнь 2022
3010Россиянинг “Химки” клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Championat” нашри хабар берди.
Қайд этиш жоизки, айни пайтда Ўрунов “Спартак” клубига тегишли ҳисобланади. Москва клуби Остон билан шартномани бекор қилса, “Химки” раҳбарияти Ўруновни “Спартак”дан ижарага олиш ёки эркин агент сифатида шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқади.
Маълумот ўрнида, Ўрунов “Уфа” билан 2020 йилнинг февралида шартнома имзолаган. Мавсум охирида Остонга бўлган эгалик ҳуқуқни ўша пайтда бош директори Шамил Газизов бўлган “Спартак” сотиб олди. 2020 йил декабрь ойида Газизов ўз лавозимини тарк этиб, “Уфа”га қайтди. Навбатдаги трансфер ойнасида “Уфа” Ўруновни 2020-2021 йилги мавсум охиригача ижарага олди. Кейинчалик ижара муддати яна бир йилга узайтирилди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15