Остон Ўрунов “Спартак” билан маош масаласида келишолмаяпти
Спорт
−
18 Июль 2022
4478Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов “Спартак”ни тарк этиши учун маошининг камайтирилишига рози эмас. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Остон Ўрунов фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган 3-4 та клуб бор. Бироқ 21 ёшли футболчи Москва клуби билан шартномасига кўра, оладиган маошини камайтиришни истамаяпти.
Қайд этилишича, “Спартак” Ўруновни ижарага бериб юборадиган бўлса, унинг маошини тўлиқ қоплашни режалаштирмаган. Остонни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар ярим ҳимоячининг йилига 600 минг долларни ташкил қиладиган маошини тўлаш қобилиятига эга эмас. Шу боис Москва клуби футболчини ижарага беришдан кўра, сотишдан кўпроқ манфаатдор.
Маълумот учун, Ўрунов 2021-2022 йилги мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказган. Унинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси