Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европада давом эттириши мумкин
Спорт
−
26 Июнь 2023
20614Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Суперлиганинг иккинчи даврада “Навбаҳор”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футболчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га берган интервьюда маълум қилди.
Унга кўра, Transfermarkt'да нархи 800 минг евро этиб белгиланган Ўруновга ҳозирда Европа ва Осиёнинг бир қанча клубларидан таклифлар бор.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ўтган мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси “Навбаҳор” клуби номидан 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида майдонга тушаётган футболчи 2022 йилнинг ёзида Россиянинг “Спартак” клубидан эркин агент сифатида кетганди. У шундан сўнг анча вақт жамоасиз қолди ва якунда наманганликлар таркибига келиб қўшилди.