Осмон тоқига қўйилган нарвон

Олам

Бугун Туркия нафақат қуруқликдаги зирҳли жанговар автомобиллари ёки фазони ларзага келтираётган Bayraktar учувчисиз ҳарбий ҳаво кемалари, балки орбитага юборилаётган сунъий йўлдошлари билан ҳам тилга тушган. Айни вақтда мамлакатда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг “Оёғимиз заминда, кўзимиз фазода бўлсин”, дея айтган шиори билан йирик технологик жараёнлар авж олган. 

3 минг йиллик тарихга эга бўлган Зарзеван қалъаси Туркияда энг яхши осмон кузатувлари ўтказиладиган 10 нуқтадан бири. 2020 йилда UNESCO томонидан Жаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган қалъа ва қалъада жойлашган Митра ибодатхонаси юзлаб йиллардан бери дунё эътиборини тортмоқда.

Zerzevan Gökyüzü Gözlem Etkinliği başladı - İstiklal | Ulak News

2021 Uluslararası Gökyüzü Gözlem Şenliği' 3 bin... | Rudaw.net

Жорий йилнинг 9-12 июнь кунлари Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида иккинчи марта “Осмонга назар” номи билан илмий ва амалий фестивал ўтказилди. Унда илм-фан, тарих ва технологиялар соҳасининг йирик намоёндалари иштирокида учрашувлар, телескоплар орқали ой ва юлдузларни кузатиш, семинар ва танловлар, коинотга оид адабиётлар, янги техникалар ва ҳаваскорлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. Унда QALAMPIR.UZ мухбири ҳам иштирок этди.

3 bin yıllık Zerzevan Kalesi'nde Samanyolu'nu izlediler – RujMuj | Haberler  – Son Dakika Haber, Güncel Haberler

Zerzevan Kalesi'nde "gökyüzü etkinliği" - Haber 7 SEYAHAT

Туркия саноат ва технлогиялар вазирлиги, Ёшлар ва спорт вазирлиги, Туризм ва маданият вазирлиги, Туркия илмий ва технологик тадқиқот кенгаши (ТУБИТАК) томонидан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш, юлдузлар жойлашувини кўздан кечириш ва ҳақиқий фазо оламига шўнғиш мақсадида 6600 киши талабгор бўлди. Тарихий Зарзеван қалъасидан туриб кўкка ойна тутмоқчи бўлганларнинг энг кичиги 1 яшар гўдак бўлса, энг ёши улуғи 65 ёшли отахон эди. 

Koca çınarlar “Zerzevan Gökyüzü Etkinliği”ne katıldı – HaberFlash

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркия илмий ва технологик тадқиқот кенгаши раиси Ҳасан Мандал сўзга чиқаркан, бугун кўплаб мамлакатларда ўтказилаётган космик тадқиқотларга ўз вақтида Абу Абдуллоҳ Баттоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи томонидан асос солинганини урғулади. 

Bakan Kasapoğlu, Zerzevan Gökyüzü Gözlem Etkinliği'nde konuştu: - Samimi  Haber

“Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, биз уни қайтадан кашф этяпмиз. 800-йиллардан бошлаб бу минтақада ҳам худди шундай кузатишлар олиб борилган. Ўтмишда юлдузларни кузатиш, сайёраларни кашф этиш аждодларимиз билан боғлиқ бўлганини таъкидлаб, бу борада ёшларимиз билан етакчи эканимизни айтишни хоҳлардим”, дейди Мандал. 

ТУБИТАК бошчилигида сунъий йўлдош ишлаб чиқиш фаолиятининг аҳамиятига эътибор қаратган Мандал, сунъий йўлдошни ривожлантириш бўйича тадқиқотлар дизайндан интеграцияга қадар муваффақиятли давом этаётганини қайд этди. У “Туркия давлати ташкил топганининг 100 йиллигида 2 та ажойиб байрамга гувоҳ бўламиз”, дея 2023 йилда “İMECE” кузатув сунъий йўлдоши ва “TÜRKSAT 6A” алоқа сунъий йўлдоши фазога учирилишини таъкидлади.

Zerzevan Gökyüzü Gözlem Etkinliği Diyarbakır'da Başladı - Haber İzlenim |  Haberizlenim.com - GÜNDEM

Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Муҳаррам Қассопўғли ушбу йирик фазовий тадқиқот тадбирининг айнан Диёрбакирдаги Зарзеван қалъасида ўтказилиши аҳамиятига тўхталди. 

“2020 йилда Бутунжаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган 3000 йиллик тарихга эга Зерзеван қалъаси цивилизациямиз ва маданий бойлигимизнинг энг нодир намуналаридан биридир. Бир мунча вақт у илм-фан пойтахти эди. Маълумки, қалъада олиб борилган қазишмалар чоғида топилган дунёдаги энг яхши сақланиб қолган Митра ибодатхонаси ўтмишда муҳим астрономларнинг маркази бўлган. 

Митра – бу тарихда барча сайёра ва юлдузларни бошқарган Қуёш Худосига берилган ном. Минг йиллар олдин одамлар осмонга қарашди ва ўзларининг эътиқодлари бўйича янги кашфиётлар қилишди”. 

Gençlik ve Spor Bakanı Kasapoğlu: Gençlerimizin gökyüzüne adlarını  yazdırmalarını istiyoruz

Шунингдек, у, сўзида давом этаркан, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан олимлар номини ҳам тилга олди. 

“Кейинчалик турк ва Ислом уламолари – Ал Фарғоний, Ал Сўфий, Ал Беруний, Ал Жазорий, Али Қушчи каби олимларнинг бу ўлкадаги ижоди билан Зарзеван тарихда мустаҳкам ўрин эгаллади. Бир неча асрлар илгари номи тилга олинмаган минглаб олимларимизнинг асарлари бугунги кун тартибига айланган космик асрнинг илк қадамлари бўлди”.

Илк бор 2019 йилда ташкил этилган ушбу йирик илмий-амалий фестивал коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди. Орадан икки йил ўтиб, у яна кўкка интилганларга осмон тоқига нарвон қўйишига йўл очди. Миллий технология ҳамласи шиори билан старт олган тадбир бу йил Диёрбакирда ўтказилаётган бўлса, унинг келгуси манзили Ван, Эрзурум ва Анталия шаҳарлари бўлади. 

Bakan Varank Zerzevan Gökyüzü Gözlem Etkinliği'nde konuştu: - Haber 1

Ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапираркан, Туркия саноат ва технолгиялар вазири Мустафо Варанк шундай дейди: 

“Бугунги кунда космик пойгада биринчи ўринга чиққан давлатлар ҳам дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг қудратли давлатлари ҳисобланади. Чунки космик тадқиқотлар илмий билимлар, инновациялар ва технологияларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Шу маънода бизнинг вазифамиз йўналишимизни тўғри белгилашдан иборат. Бу йўналишда тақдим этаётган имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, ушбу соҳаларда ишлашни давом эттириш бизнинг бурчимиздир”.

4 кун давом этган фестивалда кундузги дастурда қуёш кузатувлари махсус филтрланган телескоплар ёрдамида амалга оширилди. Кечаси мутахассислар осмон ва юлдуз туркумлари билан танишдилар. Кўп сонли телескоплар ёрдамида сайёралар, яқин атрофдаги туманликлар, юлдузлар кластерлари ва чуқур космик жисмларни кузатиш амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг