“Оскар” мукофотининг 96-тақдирлаш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди
Маданият-санъат
−
26 Апрель 2023
4976Америка кино санъати ва фанлари академияси “Оскар” мукофотининг 96-тақдирлаш маросимини 2024 йилнинг 10 март куни Лос-Анжелесдаги (Калифорния, АҚШ) Долби театрида ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Маrca” сайти хабар берди.
Унга кўра, мукофотга даъвогар сифатида лойиҳалар ёки ижодкорлар номзодини 2023 йилнинг 15 ноябрга қадар кўрсатиш мумкин. Уларнинг рўйхати 11 декабрь куни, номзодлар рўйхати эса 23 январь куни расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, “Оскар” мукофотининг 95-тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 12 март куни ўтказилган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь