“Оскар” мукофоти совриндори Кристофер Пламмер вафот этди
Маданият-санъат
−
06 Февраль 2021 6056 1 дақиқа
Актёр Кристофер Пламмер кеча, 5 февраль куни 91 ёшида вафот этди. "Deadline" хабарига кўра, ушбу маълумотни унинг қариндошлари тасдиқлаган.
"Крис ўз касбини чуқур севадиган ва уни ҳурмат қиладиган ғайриоддий одам эди. Ўзининг ижодкорлиги ва инсонпарварлиги билан у бизнинг юрагимизда из қолдирди", дейилган хабарда.
Маълумот ўрнида, Кристофер Пламмер 1929 йилнинг 13 декабрида Канадада туғилган.
Унинг ортидан Аманда Пламмер исмли бир нафар фарзанд қолди.
Актёр 2012 йилда "Бошловчилар" фильмидаги роли учун энг яхши иккинчи даражали актёр номинациясида "Оскар" мукофоти совриндори бўлган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь