“Оскар” маросими ўтказилиш жойига ўзгартириш киритилиши мумкин
Олам
−
31 Март 2021
1888Жорий йилда "Оскар" киномукофотини топшириш маросими қисман Европа майдонларида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда "The Hollywood Reporter" хабар бермоқда.
Америка қисми Лос-Анжелесдаги Dolby театрида бўлиб ўтади, Париж ва Лондонда эса меҳмонларни қабул қилиш учун иккита қўшимча жой тайёрланади.
Бу "Оскар" ташкилотчилари маросимда видеоалоқа орқали қатнашиш мумкин эмас, деган қарорга келганидан кейин содир бўлган.
Шу билан бирга, улар иштирокчиларни иложи борича Лос-Анжелесга келишга чақиради.
"Ўзингиз билан ниқобингизни олиб келинг, сиз ҳали ҳам унга муҳтожсиз. Нимани билсак, барчасидан сизни хабардор қилиб борамиз. Ҳамма нарса ўзгариб бормоқда ", деган 2021 йилдаги шоу продюсерларидан бири Стивен Содерберг.
Шунингдек, у Лос-Анжелесга келган номзодларнинг карантин учун меҳмонхоналарда жойлашиши билан боғлиқ қўшимча харажатларни тадбир ҳамкорлари қоплашига аниқлик киритган.
Маълумот ўрнида, маросимда қатнашувчилар битта залда йиғилмаслик учун гуруҳларга бўлинади.
Маросим Париж ва Лондонда айнан қаерда ўтказилиши мумкинлиги ҳозирча маълум эмас.
"Оскар" киномукофотини топшириш маросими жорий йилнинг 25 апрелида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси