“Оскар” ғолибларининг 140 минг долларлик совғалар тўпламидан нималар жой олган?
Олам
−
29 Март 2022
7400“Оскар” совриндорлари нафақат энг нуфузли кино мукофотини, балки қимматбаҳо совғаларни ҳам қўлга киритди. Маълум бўлишича, бу йил совға тўплами 140 минг долларга баҳоланган.
Қайд этилишича, мукофот лауреатлари учун совға сифатида тақдим этилган барча 53 та буюм ва сертификатларнинг умумий қиймати 140 минг долларни ташкил этган.
Энг қиммат совға XVII асрда Шотландияда қурилган Турин қасрига уч кунлик саёҳат бўлди. Унинг нархи 50 минг доллар. Қиймати бўйича кейинги ўрин “Maison Construction” компаниясининг сертификати бўлиб, у ғолибларга уйда 25 минг доллар миқдорида таъмирлаш ишларини амалга ошириш имкониятини беради.
Бундан ташқари, кино саноати вакиллари “Golden Door” дам олиш масканида тўрт кунлик курорт таътилида бўлишлари, “Celebrity Arms” клиникасида липосакция қилиш ёки машҳур америкалик косметологнинг муолажаларига мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, таниқли шахс тасодифий танлаб олинади ва Гленко водийсининг лорд ёки хоними тожига эга бўлади ҳамда Шотландияда ер участкаси совға қилинади.
Шу билан бирга, юлдузлар ўзларига фақат моддий нарсаларни: косметика, маҳсулотлари, декор буюмлари ва бошқа нарсаларни қолдириб, эслатиб ўтилган совға хизматларидан воз кечиш ҳуқуқига эга. Бу факт қиммат хизматлар солиққа тортилиши билан изоҳланади – ғолиблар улардан фойдаланиш учун совринлар қийматининг 50 фоизигача тўлашлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, америка вақти билан жорий йилнинг 27 март куни Лос-Анжелес шаҳрида “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
LiveБарчаси