“Оскар”га даъвогарлар учун янги стандартлар ўрнатилди
Олам
−
09 Сентябрь 2020
2655Америка киноакадемияси “Оскар” мукофотининг “Энг яхши фильм” номинацияси учун янги стандартларни ўрнатди. Улар 2024 йилдан бошлаб амал қилади. Қоидалар академия расмий сайтида эълон қилинган.
Янги стандартлар Буюк Британия Миллий Кино Академияси томонидан қабул қилинган қоидалар асосида ишлаб чиқилган. АҚШ Кино Академияси президенти Дэвид Рубиннинг таъкидлашича, улар фильмлар томоша қиладиган жамият ва томошабинлар учун хилма-хиллик яратишни хоҳлайди.
2021 йилги “Оскар” мукофотини топшириш маросими 25 апрель куни ўтказилади. Номзодлар 15 март куни эълон қилинади. Аввалроқ, маросим 28 февралга белгиланганди, аммо кейинроқ қолдирилиши ҳақида маълум бўлди.
13 июнь куни киноакадемия “Оскар” мукофотининг асосий номинацияларидан бири – “Энг яхши фильм” номинацияси учун номзодлар сонида ўзгариш қилишни режалаштиргани маълум бўлди. Номзодлар эндиликда, роппа-роса ўнтани ташкил этади.
Апрель ойи охирида коронавирус пандемияси туфайли ушбу тоифадаги яна бир чеклов олиб ташланди: энди Лос-Анжелес кинотеатрларида намойиш этилмаган фильмлар ҳам мукофотга давогарлик қилиши мумкин бўлади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси