“Оскар”даги жанжал: Уилл Смит баёнот берди

Олам

image

Кеча, 27 март куни Уилл Смит "Қирол Ричард" фильмида ижро этган роли учун "Энг яхши эркак роли" номинацияси бўйича “Оскар” мукофотини олди. Бироқ, у мукофотни топшириш маросимида хотинига қўпол ҳазил қилган актёр ва комик Крис Рокнинг юзига шапалоқ туширди. Америка академияси аъзолари Уилл Смитнинг қилмишидан жуда хафа бўлди. У академия аъзоларидан узр сўради, лекин Рок ҳақида гапирмади.

“Мен Академиядан ва бошқа номзодлардан узр сўрамоқчиман. Бу ажойиб лаҳза ва мен мукофот учун йиғлаётганим йўқ. Бу совринни ютганим муҳим эмас. Барча иштирокчиларнинг ишончини қозона олиш муҳимдир: Тим (продюсер Тим Уайт), Тревор (продюсер Тревор Уайт ), Зак (сценарий муаллифи Зак Бейлин), Сания ( Венера Уильямс ролини ижро этган Сания Сидней ), Деми ( Серен Уильямс ролини ижро этган Деми Синглтон ), Онжаню (Бренди Уильямс ролини ижро этган Онжаню Эллис) ва қирол Ричард, барча актёрлар ва бутун Уильямслар оиласи. Ҳаёт санъатга тақлид қилади. Энди мен Ричард Уильямс каби ақлдан озган отага ўхшайман”, дейди у.

Шунингдек, у ўз мукофотини онасига бағишлашини айтди. 

“Мен ғалабани онамга бағишлайман. У ҳеч қачон порлашни хоҳламаган. Бу мен учун бу жуда оғир дақиқа. У ҳозир дўстлари билан бирга тўқиш билан шуғулланади, уларнинг Филадельфияда тўқиш гуруҳи бор. Мен онамни ва оиламни жуда яхши кўраман, қайғураман...”, дейди Уилл Смит.

“The Post” нашрининг хабар беришича, актёр мукофот топшириш маросимида қилган иши учун “Оскар”дан маҳрум қилиниши мумкин. Кино санъати ва фанлари академияси актёр Уилл Смитнинг “Оскар” мезбонига мушт туширганини зўравонлик деб қабул қилган. 

“Академия ҳеч қандай шаклдаги зўравонликка тоқат қилмайди”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Рок “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида даъвогарларни эълон қилган. Нутқи давомида комик Уилл Смитнинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитнинг “ажойиб, жуда калта сочлари ҳақида” ҳазил қилган. 

Жада Пинкетт Смит охирги пайтларда соч тўкилишига олиб келадиган аутоиммун касаллик — алопециядан азият чеккан. Яқиндагина у энди буни яширмаслигини эълон қилган.

Рокнинг ҳазилидан сўнг Смит ўрнидан туриб, саҳнага чиққан ва комикнинг юзига тарсаки туширган.

Шундан кейин у жойига қайтган, лекин Рок ҳақида яна бир неча сўз айтган. Бу вақтда трансляция жараёнида овоз ўчирилган, шунинг учун Смитнинг сўзлари номаълумлигича қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг