“Оскар-2023” ғолиблари тақдирланди (фоторепортаж)

Маданият-санъат

image

Кеча, 12 март куни Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида Америка кинематография академиясининг “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросим ABC телеканалидан эфирга узатилди.

Қайд этилишича, “Оскар” мукофотининг бу галги танловида қатнашиш учун аризалар бериш жараёни 2022 йилнинг ноябрида бошланган. Жорий йилнинг 7 мартида эса овоз бериш якунланган.

Иштирокчилар 23 та йўналиш бўйича тақдирланган. Энг яхши фильм номинациясида “Ҳамма жойда ҳамма нарса бир вақтнинг ўзида” (“Everything everywhere all at once”) кинокартинаси ғолиб деб топилди. Брендон Фрейзер эса “Кит” (“Whale”) фильмидаги Чарли образи учун йилнинг энг яхши эркак актёри дея тан олинган. Энг яхши актриса эса Мишель Йео бўлган.

Шунингдек, канадалик киноижодкорлар томонидан ишланган “Навальный” киноасари энг яхши ҳужжатли фильм деб топилган. Мазкур фильмда россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг 2020-2021 йиллардаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинган. Тақдирлаш маросимида Навалнийнинг турмуш ўртоғи Юлия Навалная сўзга чиқиб, эрининг озодликка чиқишидан умидвор эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Оскар-2023”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар