Осиё вакили “Ер гўзали”га айланди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

22 маротаба ўтказилган “Ер гўзали” танловининг финал босқичида Жанубий Корея вакили Мина Сью Чой ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Elle” нашри хабар берди.

Танловнинг финал босқичи Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтказилиб, унда жами 86 та мамлакат вакиллари иштирок этган. Мина Сью Чой танлов тарихида ғолиб бўлган илк кореяликка айланди.

Шунингдек, тақдирлаш маросимида қўшимча учта номинация бўйича ғолиблар аниқланган. Булар: 
“Ҳаво гўзали-2022” – Шеридан Мортлокка (Австралия), 
“Сув гўзали-2022” – Надин Аюб (Фаластин)
“Олов гўзали-2022” – Андреа Агилера (Колумбия).

Қайд этилишича, ғолибни аниқлашда нафақат иштирокчиларнинг ташқи кўринишига, балки уларнинг атроф-муҳит келажаги ва иқлим муаммоларига қарашлари ҳам ҳисобга олинган.

Ушбу танловда филиппинлик гўзаллар тўрт маротаба, Эквадор, Венесуэла ва Бразилия вакиллари эса икки мартадан ғолиб бўлган.
Бу йилги танловда иштирокчиларнинг ярмидан кўпи 23 ёшгача қизлардан иборат бўлди. Уларнинг энг каттаси 28 ёшли Гонконг, Сьерра-Леоне ва Конго Демократик Республикаси вакиллари бўлди.

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида асосий тўртта гўзаллик танлови мавжуд бўлиб, “Ер гўзали”дан ташқари, “Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Miss International” танловлари халқаро жамоатчиликнинг эътиборини жалб этиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1501

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг