Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон – Сурия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Спорт

image

Эртага, 12 январь куни Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари старт олади. Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 январь дастлабки тур баҳсида Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон - Сурия ўйинининг ҳакамлиги уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Кафга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар Салим ал-Амри ҳамда Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса ироқлик Моҳанад Қосим Саррай қайд этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Сурия баҳси 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олади. Учрашувга Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қатар Абу Бакар Салим ал-Амри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг