Осиё кубоги-2023: Тожикистон турнирдаги иштирокини якунлади

Спорт

image

Бугун, 2 февраль куни Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубогининг 1/4 финал баҳслари старт олди. Мусобақа кашфиётига айланган Тожикистон миллий терма жамоаси мазкур босқичда Иордания билан баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 66-дақиқасида тожикистонликлар ҳимоячиси Ваҳдат Ҳанонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 1:0 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади ва Иордания турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Шундай қилиб, ўз тарихида биринчи марта Осиё кубогида иштирок этган Тожикистон миллий терма жамоаси чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Иорданияликлар эса ярим финалда Жанубий Корея-Австралия қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.

Маълумот учун, Жанубий Корея-Австралия ўйини бугун, 2 февраль куни соат 20:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Осиё кубоги Иордания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг