Осиё кубоги-2023: Бугун ярим финал ўйинлари якунланади
Спорт
−
07 Февраль 2024
8363Кеча, 6 февраль куни футбол бўйича Осиё кубогининг ярим финал баҳслари старт олди. Дастлабки финалолди ўйинда Жанубий Корея Иордания билан баҳс олиб бориб, сенсацион тарзда мағлубиятга учради ва мусобақа билан хайрлашди.
Учрашувда иорданияликлар 2 та тўп фарқи билан зафар қучди. Голларга Ал Наймат ва Ал Тамари муаллифлик қилди.
Бугун, 7 февраль куни турнирнинг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади. Чорак финалда Япониядан устун келган Эрон терма жамоаси финал йўлланмаси учун мезбон Қатар билан куч синашади.
Маълумот учун, Эрон-Қатар ўйини Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Мазкур жуфтлик ғолиби 10 февраль куни Иордания билан Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боради.