Осиё кубоги U-23: Ўзбекистон Японияни мағлуб қилиб, финалга йўл олди

Спорт

image

Бугун, 15 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида футбол бўйича Осиё кубоги U-23нинг ярим финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Япония ёшларига қарши майдонга тушди.

Баҳснинг дастлабки бўлимида жамоалар нисбатан эҳтиёткор ҳаракат қилди. Кескин ва ҳужумкор ўйин кузатилмади. Шунга қарамай, Ўзбекистон U-23да бир қанча имкониятлар юзага келди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишнинг иложи бўлмади ва жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

Ўйиннинг иккинчи тайми ўзбекистонлик ёшларнинг ҳужумдаги фаолиги билан бошланди. Натижада, учрашувнинг 60-дақиқасига келиб, Жасурбек Жалолиддинов ўзининг даҳшатли зарбаси билан ҳисобни очди. Ушбу голдан сўнг япониялик футболчилар ҳам ҳужумдаги кескинликни кўпайтирди. Бироқ улар юзга келган имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ўзбекистонликлар асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнади ва 88-дақиқада Ҳусаин Норчаев ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Шу тариқа, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. Финал баҳсида Ўзбекистон U
-23нинг рақиби Саудия Арбистони U-23 термаси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 мусобақанинг чорак финал баҳсида Ироқ U-23ни пенальтилар сериясида мағлуб қилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

551

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг