Осиё чемпионати: 7 нафар ўзбек боксчиси финалда рингга кўтарилди

Спорт

image

Бугун, 31 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якуни етди. 

Чемпионатнинг сўнгги кечасида 7 нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль учун рингга кўтарилди. Улардан олти нафари ғалабага эришиб, олтин медалларга эга чиқди.

Ушбу кечанинг марказий жангги +91 кг вазн тоифаси вакиллари — ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ва қозоғистонлик Камшибек Кункабаев ўртасида бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон вакилини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов Осиё чемпионати олтин медалига эга чиқди. Қайд этиш жоиз, бу Баҳодир ва Камшибек ўртасидаги ўзаро олтинчи жанг эди. Ҳисоб 4:2, Баҳодир фойдасига.

Аввалроқ Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Бобоусмон Ботуров (-69), Саиджамшид Жаъфаров (-75) ва Дилшодбек Рўзметов (-81) финални ғалаба билан якунлаб, Осиё чемпионлигини қўлга киритганди. Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) эса финалда мўғулистонлик боксчига мағлуб бўлди.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар биринчи ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг