“Осиё болалари”: ўзбекистонлик курашчи қизлар 6 та мeдални қўлга киритди
Спорт
−
01 Август 2022
4679Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 1 август куни ўзбекистонлик аёл курашчилар баҳсларга киришди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди.
Қайд этиш керак, Шоҳиста Шоназарова (33 кг), Машҳура Абдусаматова (39 кг) ва Муҳайё Раҳимжонова (62 кг) олтин медаль соҳибига айланди. Ҳусниобод Султонназирова (50 кг), Асалой Амангелдиева (66 кг) кумуш медалга эга чиққан бўлса, Баҳора Жумақулова (54 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, “Осиё болалари” спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 10 та олтин, 12 та кумуш ва 17 та бронза медали бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь