Тирик контейнер: чегарада Ўзбекистонга наркотик олиб кираётган афғонистонлик ушланди
Жамият
−
12 Май 2021 7235 1 дақиқа
Бугун, 12 май куни Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” чегара-божхона постида Ўзбекистонга гиёҳванд моддаси олиб кираётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Афғонистонлик эркак ҳаётини хавфга қўйиб, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларида олиб ўтмоқчи бўлган. Инсон таъна аъзоларини сканерлаш қурилмаси ушбу шахс организимида капсулалар мавжудлигини кўрсатган.
Шундан сўнг Термиз шаҳри шифохоналаридан бирида жиноятчининг организмидан 47 дона ўрам чиқариб олинган. Аниқланишича, мазкур ўрамларда 423,42 гр “опий” ва 17 дона таблетка жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозир терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь