Ортиқхўжаевга янги матбуот котиби келди. Ўзгариш бўладими?

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматига ва ниҳоят раҳбар тайинланди. Фурқат Маҳмудхўжаевнинг истеъфосидан бир йил ўтиб, ҳокимлик Матбуот хизмати раҳбари лавозимини Мукаррам Ғайбуллаевна Азимова эгаллади. 

Мукаррам Азимова 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2019 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўтган 5 йилда энг кўп матбуот котиби ўзгарган ва анчагача Матбуот хизмати раҳбарисиз қолган ижро органи саналади. Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ҳокимликдан ахборот ололмаслик, ҳокимлик масъулларининг воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабат билдирмаслиги ва Матбуот хизмати кўп ҳолларда ОАВда эълон қилинган материалларга ғазабнок муносабатда бўлишидан шикоят қилади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг