Ортиқхўжаевга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
06 Декабрь 2020
7496Кеча, 5 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 28-сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенгаш қарори билан Иззатбек Жўраев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Иззатбек Жўраев Тошкент туризмни ривожлантириш бошқармаси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ҳокимнинг туризм ва спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими Президентнинг 2020 йил 19 июндаги фармонига биноан киритилган.
LiveБарчаси