Ортиқхўжаев ортидан унинг ёрдамчиси ҳам ишдан кетди

Жамият

image

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси Музаффар Абдураҳмонов лавозимидан кетди. Бу ҳақдаги қарорни ҳозирда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов имзолаган.

Қарорда келтирилишича, Музаффар Абдураҳмонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш бўйича ариза ёзган. Шундан сўнг, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Бироқ собиқ ҳоким ёрдамчисининг қандай сабаб билан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Музаффар Абдураҳмонов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2011 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2016 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 

Шунингдек, у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made