Ортиқхўжаев қарори билан Тошкент вилоятидаги айрим қабристонлар пойтахтга ўтди
Local
−
19 December 2021 9578 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил август ойидаги қарорига асосан, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегаралари ўзгартирилганди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими вилоятдаги айрим қабристонлар пойтахтга ўтказилгани тўғрисида қарор қабул қилди.
Унга кўра шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкилий тузилмасидаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси тасарруфига олинаётган қабристонлар рўйхати тасдиқланди.
Қарорда 2022 йил Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрида пойтахтга ўтказилган қабристонларни сақлаш харажатлари кўзда тутилиши белгиланди.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August