Ортиқхўжаев “Истиқлол” мажмуаси қурилиши юзасидан жамоатчилик билан учрашади
Жамият
−
12 Февраль 2021
7429Кўплаб норозиликлар ортидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Мовий гумбазлар” ресторани ёнидаги хиёбонда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси масаласи юзасидан жамоатчилик билан учрашади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, учрашув эртага 13 февраль куни, соат 12:00 да “Мовий гумбазлар” ресторани ёнидаги хиёбонда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, лойиҳага танлов эълон қилинганидан кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлади. Унга 7 мингдан ортиқ киши овоз берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов қизғин мунозараларга сабаб бўлди.
Бунда асосий эътироз “Истиқлол” мажмуаси Тошкентнинг ўз тарихига эга бўлган “Мовий гумбазлар” хиёбонида қурилишига бўлган. Негаки, мажмуа қурилиши у ердаги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиб кетишига олиб келиши мумкин эди.
“Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади”, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.
Кейинроқ Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу воқеларга муносабат билдириб, жамоат ва шаҳар аҳолисининг фикрини эътиборга олмасдан шаҳар жамоат жойларини тубдан ўзгартириш мумкин эмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси